Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда Хитой давлати инвестицияси иштирокида 63 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда

Самарқандда Хитой давлати инвестицияси иштирокида 63 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикасининг Хэнань провинцияси вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов, Хенань губернатори жаноб Инь Хун, икки давлат элчилари, бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Вилоят ҳокими суҳбат аввалида 2019 йилнинг апрель ойида Хитой Халқ Республикасига сафари давомида делегациямизга кўрсатилган юксак ҳурмат-эътибор учун Хенань провинцияси маъмуриятига миннатдорчилик билдирди.

Ташриф давомида 13-Хитой халқаро инвестиция ва савдо кўргазмаси ҳамда “Бир камар – бир йўл” форумида иштирок этиб, Самарқанд вилоятининг иқтисодий, инвестицион ва туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар, Хенань провинцияси тадбиркорлари билан бизнес форумлар ўтказилиб, келишув ва шартномалар имзолангани қайд қилинган.

Хитой Ўзбекистон учун минтақада асосий иқтисодий ҳамкорлардан бири эканлиги, юртимизда Чин юрти капитали иштирокидаги 700 дан ортиқ компания ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётгани тилга олинди.

Хусусан, вилоятимизда Хитой давлати инвестицияси иштирокида 63 та қўшма корхона фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мазкур қўшма корхоналар томонидан ип-калава, тайёр матолар, трикотаж кийимлар, тайёр болалар кийимлари, гилам ва гилам маҳсулотлари, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, пластмасса қувурлар, ипак, мебель маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоят ҳокими ўз сўзида бугунги тадбир Ўзбекитон ва Хитой Халқ Республикасининг ўзаро савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб, Чин ўлкаси инвесторлари билан биргаликда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилганлигини таъкидлади.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида интенсив боғлар, иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик каби лойиҳаларни татбиқ этиш, жумладан, интенсив боғлар ва иссиқхоналар учун ускуна ва жиҳозларни Самарқандда ишлаб чиқишни ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, хитойлик тадбиркорлар билан биргаликда озиқ-овқат соҳасида мева-сабзавотларни қайта ишлаш, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби лойиҳаларни амалга ошириш, енгил саноат соҳасида тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал маҳсулотлари тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Хитойлик инвесторлар билан, шунингдек, қурилиш материаллари, электр ва маиший техника жиҳозлари ишлаб чиқариш, муҳандислик ва коммуникация объектлари қурилишида ҳамкорлик қилиш бўйича лойиҳалар тайёрланмоқда.

Вилоят ҳокими хитойлик инвесторларни вилоятимизга таклиф этиб, уларга вилоятда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.


Киритилган вақти: 28/07/2020 20:40.   Кўрилганлиги: 504
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-xitoy-davlati-investitsiyasi-ishtirokida-63-ta-qoshma-korxona-faoliyat-korsatmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.