Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда халқаро таълим кўргазмаси бўлиб ўтди

Самарқандда халқаро таълим кўргазмаси бўлиб ўтди

12 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Registon Plaza” меҳмонхонасида XVI халқаро таълим кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Россия, Беларусь, Қозоғистон, Бирлашган араб амирликлари, Франция каби ўндан ортиқ мамлакатнинг олий ўқув юртлари вакиллари қатнашди. Улар таълим муассасаларидаги ихтисосликлар, имтиёзлар, яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб, қизиқувчиларни бакалавр ва магистратура йўналишларида ўқишга таклиф қилди.

Тадбирда 60 дан ортиқ талабгор хориж олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирди.

“Мен кўп давлатларда бўлганман. Ўзбек ёшлари интилувчанлиги, билимга ташналиги билан ажралиб туради, – дейди Курск давлат университети проректори Наталя Пархоменко. – Бугун улар билан мулоқот чоғида хорижда ўқиш, тажриба орттириш, шу орқали ўз юрти ривожига ҳисса қўшиш иштиёқи кучли эканига гувоҳ бўлдим”.

“Сифатли таълим – малакали кадрлар” мавзусида ўтказилаётган бундай кўргазмалар 14 ноябрь куни Бухорода, 16 ноябрь куни Фарғонада ташкил этилиши режалаштирилган.

 Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:15.   Кўрилганлиги: 943
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-xalqaro-talim-korgazmasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.