Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНДДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

Кенгаш “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида “Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик!” шиори остида ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими барча йиғилганларни яқинлашиб келаётган Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда билимлар куни билан қутлаб, вилоятда халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари хусусида сўз юритди. Мактабларни янги ўқув йили, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Видео селектор шаклида туман ва шаҳарлар билан боғланган ҳолда ўтказилган ялпи йиғилишда, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда молия идораларига жорий йилнинг 1 ноябригача куз киш мавсумига тайёр бўлмаган биронта мактаб қолмаслиги, мактаблар ҳудудини ободонлаштириш, тозалик ишларини ташкил этиш зарурлиги юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунинг учун август кенгашининг шиоридагидек, ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз кераклиги таъкидланди.

Тадбирда бир гуруҳ таълим фидойиларига вилоят ҳокими фармойишига асосан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, август кенгаши иштирокчилари Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар, умумтаълим мактаблари ва баркамол авлод болалар марказларида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар томонидан яратилган асарлар, робототехника, ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек, бадиий китоблар ва янги чоп этилган дарсликлар кўргазмасини кўздан кечиришди.


Киритилган вақти: 22/08/2019 20:12.   Кўрилганлиги: 186
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-xalq-talimi-tizimida-faoliyat-olib-borayotgan-pedagog-xodimlarning-ananaviy-avgust-kengashi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг