САМАРҚАНДДА ВЕЛОШОССЕ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Самарқанд шаҳрида 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган велошоссе бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон велосипед федерацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт мактаби ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Тошкент ҳамда вилоятимиздан юз нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.


Мусобақа тўрт босқичда: 7 километр масофага яккалик вақт пойгаси ҳамда 60 ва 88 километр масофаларга жамоавий ҳисобда ўтказилади.

Мазкур чемпионатни ўтказишдан мақсад Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир. 


Киритилган вақти: 15/04/2015 18:28.   Кўрилганлиги: 545

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг