Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ВЕБСТЕР МАГИСТРАТУРАСИ ОЧИЛАДИ

САМАРҚАНДДА ВЕБСТЕР МАГИСТРАТУРАСИ ОЧИЛАДИ

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Дунё рейтингида салоҳиятли кадрлар етказиб бериш даражасига кўра юқори ўринларда турувчи ушбу хориж университети билан ўзаро ҳамкорликда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, малакали мутахассислар тайёрлашга эришиш бўйича дастлабки алоқаларга киришилганига кўп вақт бўлгани йўқ.

Жорий йилнинг май ойида Вебстер университети профессор олимлари илк бор кўҳна кентга ташриф буюрган бўлса, июл ойи охирида самарқандлик олимлар Америкада бўлиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришди.

Мазкур университет вице-президенти Питер Махер ва чет тили факультети декани доктор Дже Кайзернинг бу галги ташрифи ҳам ишчан руҳда ўтди. Тадбирда томонлар мазкур ҳамкорлик алоқаларининг икки томон учун фойдали эканлигини қайд этишди.

Ташриф давомида меҳмонлар СамДЧТИ ўқитувчилари билан семинар-тренинг ўтказиб, соҳага доир илғор тажрибаларини ўртоқлашди. Яқин келажакда Вебстер университети талабалари учун Самарқандда қисқа муддатли “Ўзбек тили ва маданияти” ўқув курсларини ташкил қилиш, америкалик профессор-ўқитувчиларни институтнинг ўқув жараёнларига жалб этиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

 

Исматулла Дўстмуродов.


Киритилган вақти: 08/09/2018 09:57.   Кўрилганлиги: 262
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-vebster-magistraturasi-ochiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг