Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ХАЛҚ БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

САМАРҚАНДДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ХАЛҚ БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

Самарқандда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ёдига Қуръон тиловат қилиш билан бошланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилот ва корхоналари, муассасалари раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Байрам дастури доирасида Кўксарой майдонида ташкил этилган, армия ва халқ бирдамлигини кенг намоён этган ҳарбий парад, замонавий техникалар, қурол аслаҳа ва анжомлар кўргазмаси ватанимиз тинчлиги ишончли қўлларда эканлиги намоён этиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 январдаги Фармонига биноан Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак орден ва медаллари, фахрий унвонлари билан тақдирланганди. Улар орасида Самарқанд вилоятида хизмат бурчини аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Тадбир давомида ана шу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

“Зилол бахт” базмгоҳида ҳарбий хизматчилар шарафига тўкин дастурхон ёзилди. Санъаткорлар ижросидаги Ватан, тинчлик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетган тадбир иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.

Вилоятда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.


Охирги ўзгариш: 14/01/2020 19:22.   Кўрилганлиги: 120
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-vatan-himoyachilari-kuni-xalq-bayrami-sifatida-nishonlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг