Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда Uzbek Tigers жамоаси Cuba Domadores устидан ғалабага эришди

Самарқандда Uzbek Tigers жамоаси Cuba Domadores устидан ғалабага эришди

13 май куни кечқурун Самарқанд шаҳридаги Мўжиза амфитеатрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳсларининг илк жанглари бўлиб ўтди. Унда Uzbek Tigers ва Cuba Domadores боксчилари ўзаро куч синашишди. 



Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир вазн тоифасидаги жанглар 3 дақиқадан 5 раунд ўтказилди.

Рингга биринчи бўлиб, Uzbek Tigers жамоасининг 49 кг взн тоифасидаги вакили, Рио-2016 ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Cuba Domadores жамоасининг Рио-2016 бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Жоханус Аргилагосга қарши рингга чиқди. Ҳакамлар қарорига кўра, 2016 йилда дунёнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди.

Сўнгра рингга 56 кг вазн тоифасидаги спортчилар чиқиб келишди. Рио-2016 бронза медали соҳиби ва Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Куба чемпиони Хавер Ибаньес кўтарилишди. Ҳакамлар қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев ғалаба қозонди.

Учинчи жуфтликда рингга 64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров ва  Куба чемпиони Энди Круз чиқиб келишди. Ҳакамлар қарорига кўра, Энди Круз ғалаба қозонди.

Рингга тўртинчи бўлиб 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Исроил Мадримов Рио-2016 ва жаҳон чемпиони Арлен Лопес чиқиб келишди. Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 финалида Лопес 75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этган эди. Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Исроил Мадримов ғалаба қозонди. 

Рингга сўнгги бўлиб 91 кг гача вазн тоифасидаги боксчилар чиқиб келишди. Бу жуфтликда ёш ва иқтидорли боксчимиз Санжар Турсунов ва кубалик Эрисланди Савон ўзаро куч синашди. Ҳакамлар қарорига кўра, Санжар Турсунов ўзидан анча тажрибали бўлган Эрисланди Савонга имкониятни бой берди. Эслатиб ўтамиз, Эрисланди Савон машҳур кубалик боксчи Феликс Савоннинг жияни ҳисобланади. Ўз вақтида Руслан Чагаев Феликс Савонни мағлуб этган. 

Шу тариқа биринчи учрашувда ўзбекистонлик боксчиларнинг қўли баланд келди ва улар рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб қилишди.

Uzbek Tigers жамоаси мураббийлари Ҳаванадаги жавоб учрашувига яқинда Тошкентда бўлиб ўтган 29-Осиё чемпионати ғолиблари – Жасурбек Латипов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалоловларни олиб боришга қарор қилишди. Uzbek Tigers ва Cuba Domadores жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 май куни бўлиб ўтади.



Охирги ўзгариш: 15/05/2017 09:24.   Кўрилганлиги: 1246
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-uzbek-tigers-jamoasi-cuba-domadores-ustidan-galabaga-erishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.