
Ўтган қисқа вақтда тегишли
ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Шаҳар кўчаларида
пўлат излар ётқизилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд
шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга
қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди. Давлатимиз раҳбари "Тарих
музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари
билан бирга трамвайда келди. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ҳудудларида
амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган
эътибор ҳақида сўз борди. Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр
билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа оралиғидаги 6,4 километрлик
йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади.
Президентимиз трамвайларни бошқариш учун малакали ҳайдовчилар тайёрлашни йўлга
қўйиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови йўлга қўйилиши
белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб
деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир
йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари
очилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.