
Вилоятдаги еттита олий таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар 1-10 август кунлари давлат тест синовларидан ўтади.
Давлат тест маркази вилоят бўлимининг хабар беришича, абитуриентлар Самарқанд давлат медицина институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 1, 2 август, Самарқанд давлат чет тиллар институтига 2, 3 август, ТАТУ Самарқанд филиалига 3 август, Самарқанд давлат университетига 3, 4, 5, 6, 7 август, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 7, 8, 9 август, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 9, 10 август, «Ипак йўли» туризм халқаро университетига 10 август куни тест синовлари топширади.
Тест синовлари Самарқанд шаҳридаги Даҳбет ва Рудакий кўчалари кесишмаларида жойлашган таълим муассасалари – спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Самарқанд давлат университети академик лицейи ва Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 5 та катта сиғимдаги спорт залларида бўлиб ўтади
Абитуриентлар давлат тест марказининг расмий веб-сайти – www.testday.dtm.uz орқали тест синовига қачон ва қайси вақтда бориши, тест топширадиган бино ва унинг манзили ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин.
Шунингдек, бу ҳақдаги маълумотлар уларга тарқатиладиган ДТМ рухсатномаларида ҳам ёзилади.
Абдужаббор Пўлатов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.