Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ҚАЧОН ВА ҚАЕРДА ЎТКАЗИЛАДИ?

САМАРҚАНДДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ҚАЧОН ВА ҚАЕРДА ЎТКАЗИЛАДИ?

Вилоятдаги еттита олий таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар 1-10 август кунлари давлат тест синовларидан ўтади.

Давлат тест маркази вилоят бўлимининг хабар беришича, абитуриентлар Самарқанд давлат медицина институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 1, 2 август, Самарқанд давлат чет тиллар институтига 2, 3 август, ТАТУ Самарқанд филиалига 3 август, Самарқанд давлат университетига 3, 4, 5, 6, 7 август, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 7, 8, 9 август, Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 9, 10 август, «Ипак йўли» туризм халқаро университетига 10 август куни тест синовлари топширади.

Тест синовлари Самарқанд шаҳридаги Даҳбет ва Рудакий кўчалари кесишмаларида жойлашган таълим муассасалари – спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Самарқанд давлат университети академик лицейи ва Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 5 та катта сиғимдаги спорт залларида бўлиб ўтади

Абитуриентлар давлат тест марказининг расмий веб-сайти –  www.testday.dtm.uz орқали тест синовига қачон ва қайси вақтда бориши, тест топширадиган бино ва унинг манзили ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин.

Шунингдек, бу ҳақдаги маълумотлар уларга тарқатиладиган ДТМ рухсатномаларида ҳам ёзилади.

 

Абдужаббор Пўлатов.


Киритилган вақти: 29/07/2018 11:26.   Кўрилганлиги: 582
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-test-sinovlari-qachon-va-qaerda-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг