
Маълумки, 2018 йил 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди.
Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини таъкидлаб, илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берган.
Мана берилган топшириқлар ижроси юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида 19 нафар ўттиз ёшгача бўлган ёш божхоначилар иштирокида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад ёш божхоначилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолааси борасида кўникма ҳосил қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда буюк саркарда Амир Темур ва темурийлар тарихини чуқур ўрганиш, халқимизга хос бунёдкорлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, фидоийлик сингари эзгу ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.
Танлов иштирокчиларининг билим даражаси тест синовлари орқали баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра Рўзиқулов Ғанишер биринчи ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўлланма олди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.