
21-23 июнь кунлари Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда Самарқанд вилоятида профилактик ҳисобда турувчи, тарбияси оғир 13 нафар ёшлар билан “Бўлажак аскар” акцияси ўтказилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб zarnews.uz хабар бермоқда.
“Ёшлар ойлиги” доирасида Марказий ҳарбий округ ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда йигитлар 3 кун давомида ҳарбийлардек ҳаёт кечиришди.
Эгнига ҳарбий либос кийган ёшлар ҳарбий қисмнинг тўлақонли аъзоси бўлиб, кун тартибида белгиланган вақтларда ҳарбий машғулотларда қатнашдилар.
Йигитлар округда яқинда ташкил этилган спорт взводи фаолияти билан танишдилар. Спортнинг бокс ва дюздо тури бўйича мастер класс машғулотларида қатнашишди. Динамик тренажёр орқали отиш машқларини бажаришди.
Тунги вақтларда эса концерт дастури ва ватанпарварлик руҳидаги фильмлар томоша қилишди. Шунингдек, бўлажак аскарлар округда яқинда бунёд этилган Симуляция марказида бўлишди. Ёшлар бу ерда ҳарбий хизмат ва “кўча” ҳаёти хусусида баҳсга киришишди.
Акция якунида иншолар танлови ўтказилиб, яхши натижа кўрсатган ва ижобий тафсифланган ёшларга Ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳисобдан чиқаришга тафсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.