
Вилоятимизда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг Самарқанд ҳудудий филиали иш бошлади.
Самарқанд шаҳридаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида фаолият бошлаган мазкур филиалда ҳар йили 2500 нафарга яқин соҳа мутахассислари ўз касбий билим, кўникма ва малакаларини ошириши режалаштирилган.
Филиалда ташкил этиладиган курсларда вилоятимиз мутахассислари билан бир қаторда Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари ҳам таҳсил олишади. Айни пайтда спорт турлари бўйича филиалда 60 нафар ўқитувчилар, мураббийлар биринчи давра дарс машғулотларини ўташга киришишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.