Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда спорт акробатикаси бўйича спорт мусобақаси якунланди

Самарқандда спорт акробатикаси бўйича спорт мусобақаси якунланди

Гимнастика бўйича ихтисослаш-тирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни спорт акробатикаси бўйича 2000 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Ушбу спорт мусобақасига Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятинин туман (шаҳар)ларидан 120 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Мусобақада натижасига кўра умумжамоа хисобида Самарқанд вилояти жамоаси 1-ўринни, Тошкент шаҳри жамоаси 2-ўринни, Қорақолпоғистон Республикаси жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Бундан ташқари 2018 йил 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари иштирокчилари Николай Евдокимов ва Арина Юлушовалар мастер класс кўрсатди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 19/12/2018 17:25.   Кўрилганлиги: 936
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-sport-akrobatikasi-boyicha-sport-musobaqasi-yakunlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.