Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА “SILK ROAD BAZAAR” МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА САВДО ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

САМАРҚАНДДА “SILK ROAD BAZAAR” МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА САВДО ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь саналарида Самарқандга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш,

уларни урф-одатларимиз, миллий маданиятимиз ва ҳунармандчилигимиз намуналари билан яқиндан таништириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят бошқарма ва ташкилотлари иштирокида “Silk road bazaar” миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали ўтказилади.
Фестивал доирасида шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ҳудудларнинг маданий, туристик, ҳунармандчилик ва гастрономик салоҳияти намойиш этилади. Шунингдек, республикамиз вилоятларидан уста ва ҳунармандлар ташрифи режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ва вилоят маданият бошқармаси томонидан фестивални тараннум этувчи концерт дастурлари, саҳна чиқишлари ва тақдирлаш маросими ташкил этиш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 12/09/2019 09:32.   Кўрилганлиги: 69
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-silk-road-bazaar-milliy-hunarmandchilik-va-savdo-festivali-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг