Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар бугунги кун талабига жавоб берадими?

Самарқандда сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар бугунги кун талабига жавоб берадими?

Жорий йилнинг I чорагида вилоятимизга 65 минг хорижий, 402 минг маҳаллий ҳамда 43 та мартабали делегация ташриф буюрди.

Сайёҳлар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида I чоракда 106 ўринли 4 та янги меҳмонхона, 123 ўринли 13 та меҳмон уйлари, 2 та соғломлаштириш масканлари, 1 та эко-агротуризм маскани, 1 та ахборот маркази ва 3 та замонавий санитар гигиеник шаҳобча ишга туширилди.
Тадбиркорлар томонидан 12 та автобус, 13 та микроавтобус ва 2 та квадроцикл олиб келинди, 9 та туристик йўналишида йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.
Сайёҳлар географиясидан келиб чиқиб, 18 та туроператор ҳамда 46 та гид-экскурсовод фирмаси иш бошлади.
Бироқ, бизнинг таҳлилларимиз бу борадаги ишлар бугунги кун талабига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда.
Вилоятимизда туризмни янада ривожлантириш борасида фикр, мулоҳаза ва таклифларингизми борми? Унда биз билан ўртоқлашинг.

Киритилган вақти: 16/04/2019 19:49.   Кўрилганлиги: 463
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-sayyohlar-uchun-yaratilgan-shart-sharoitlar-bugungi-kun-talabiga-javob-beradimi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.