САМАРҚАНДДА РЕГБИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ОЧИЛДИ

Бу билан Самарқанд вилоятидаги спорт федерациялари 44 тага етди.

Регби спорт тури юртимиз спортчилари учун янги ҳисоблансада, жадал суратлар билан ривожланиб бормоқда. Мамлакатимиз регби федерацияси 2006 йилда Осиё регби уюшмасига аъзо бўлган. 2014 йил 14 майда Халқаро регби кенгашининг тўла ҳуқуқли аъзолигига қабул қилинди. Айни вақтда Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Халқаро регби иттифоқи аъзосидир.

2014 йили Самарқандга Халқаро регби кенгаши президенти Бернард Лапассет ташриф буюрган. Айни вақтда вилоят регби федерациясининг икки нафар мураббийи олтмиш нафардан зиёд ёш спортчиларга машғулот ўтмоқда. Асосий спорт базаси сифатида Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш маркази белгиланган.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 15/08/2015 18:20.   Кўрилганлиги: 570

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг