
Самарқанд давлат университетида “Қозоғистон таълими кунлари” илмий-маърифий кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Унда Қозоғистон Республикасининг Турон университети, Жанубий-Қозоғистон, Олмаота, Қарағанда, Чимкент давлат университетлари, тоғ-кон индустрияси институти каби 15 та олий ўқув юртлари ўзларидаги мавжуд таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича маълумотларни самарқандлик ёшларга тақдим этишди.
- Бугун бизнинг олий таълим муассасаларимизда 4 минг нафарга яқин ўзбекистонликлар таҳсил олишмоқда, - дейди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги вакили З.Тўребекова. – Юртимизда эълон қилинган “Ўзбекистон йили” муносабати билан Президентимиз Н.Назарбоев яна 10 минг нафар ўзбек ёшлари учун грант ажратишга қарор қилдилар.
Бу ерга келгунча Навоий вилоятида бўлиб, Навоий кончилик институти билан меморандум имзоладик. Самарқанд олийгоҳлари билан ҳам бакалавр, магистратура ва докторантура босқичлари, замонавий ахборот технологиялари, масофадан туриб ўқитиш, халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик келишувларига эришиш ниятидамиз.
Тадбир иштирокчиларига “Қозоғистон-Ўзбекистон: катта йўлнинг бошланиши” ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Абдуғофур Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.