Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда қанча ишчи-ходимлар легаллаштирилди?

Самарқандда қанча ишчи-ходимлар легаллаштирилди?

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчи-ходимлар сонининг яширилиши солиқлардан қочишга, бу эса ўз навбатида, хуфёна иқтисодиётнинг илдиз отишига замин яратади.

Самарқанд вилоятида ишчи-ходимларни легаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Бугунги кунгача вилоят бўйича 56 минг 401 нафар ишчи-ходим легаллаштирилди, — дейди Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи Хайрулла Азимов. — Шундан 3 568 нафари савдо ва умумий овқатланиш, 30 537 нафари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, 3 263 нафари қурилиш, 19 033 нафари қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан расмийлаштирилди”.

Жорий йилда Самарқанд вилоятида жами 70 минг нафар ишчи-ходимни легаллаштириш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 25/08/2020 14:42.   Кўрилганлиги: 427
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-qancha-ishchi-xodimlar-legallashtirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.