Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

САМАРҚАНДДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда уни кенг халқ оммасига етказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли йўлга қўйишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраев бошқарган видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари, барча бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, кафедра мудирлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Мурожаатнома йўллангандан сўнг вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилди.  Вилоят ҳокими Т.Жўраев раислигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибиятлар мудирлари, бўлим бошлиқлари, тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тезкор равишда йиғилиш ўтказилди. Барча мутасаддилар учун амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгиланди ва тегишли топшириқлар берилди.

Мурожаатномадан келиб чиқиб, 5 та йўналиш, 20 та бўлим бўйича 95 банддан иборат топшириқ жамланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

Мурожаатнома йўлланган кундан эътиборан вилоят телевидениелари орқали чиқишлар бошланди. Масалан, шу кунгача вилоят телевидениесида жами 26 та кўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрланган бўлса, “Самарқанд-СТВ” телеканали орқали 24 та материал эфирга узатилди.

Худди шунингдек, республика телевидениесида вилоят аҳолиси 9 марта чиқиш қилиб, Мурожаатнома юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Босма нашрларни оладиган бўлсак, республика газеталарида Президентимиз Мурожаатномасига нисбатан шу пайтгача 17 та муносабат мазмунида мақола берилган бўлса, вилоят газеталарида 24 та чиқишлар қилинди. Худди шундай тарғибот материаллари интернет саҳифаларида ҳам мунтазам бериб борилмоқда.

Йиғилишда Самарқанд давлат университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари бўйича маъруза қилдилар. Масалан, профессор Фарҳод Набиев давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, доцент Давлат Қурбонов қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, профессор Баҳодир Тўраев иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, доцент Нурали Арабов ижтимоий соҳани ривожлантириш, доцент Раҳматулла Мирзаев хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат йўналишлари бўйича ўз фикр ва тушунчаларини баён этишди.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасини кенг халқ оммасига етказиш бўйича нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида гапирдилар.

 Йиғилиш қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни аҳолининг кенг қатламига етказиш бўйича вилоятдаги олий ўқув юртлари ректорлари ва бошқармалар бошлиқлари раҳбарлигида тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.

Тарғибот гуруҳларига 5-15 январь кунлари вилоятнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ва меҳнат жамоаларида Президент Мурожаатномасини йўналишлар бўйича очиқ савол-жавоб асосида тарғиб қилиш топширилди. Шунингдек, масъулларга тадбирларни сифатли ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш вазифалари берилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

      


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 17:00.   Кўрилганлиги: 1309
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-prezident-murojaatnomasi-keng-targib-qilinmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.