Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ПАЛОВ ВА НОН САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНДДА ПАЛОВ ВА НОН САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Самарқанд шаҳридаги театр майдонида ўтказилган палов ва нон сайлида томошабинлар бу таомлар тайёрланиш сирларидан воқиф бўлишди.

Тадбирда юз турга яқин Самарқанд нонлари намойиш қилинди. Бир нечта қозонда эса ўзбек миллий ошхонасининг шоҳ таоми – палов дамланди.
Фестивалда Самарқанднинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган Самарқанд нонлари ва палов тайёрлаш жараёни, бу неъматлар билан боғлиқ анъана ва урф-одатлар намойиш этилди.
Вилоятдаги бадиий ва фольклор жамоаларнинг миллий куй-қўшиқлари, маросим ва қадриятлар акс этган дастурлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, хорижлик сайёҳлар ош тайёрлаш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлганидан мамнунликларини изҳор этишди.
Фестиваль якунида Шаҳзод Жамшедов маҳоратли ошпаз деб топилиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Асад Бобоқулов иккинчи, Шаҳбоз Жамшедов учинчи ўринни эгаллади.
Энг яхши новвой йўналишида Шокир Бобоқулов ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар Нигина Ҳабибова ва Шаҳло Сиддиқовага насиб этди.
 

Киритилган вақти: 27/04/2019 21:44.   Кўрилганлиги: 935
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-palov-va-non-sayli-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.