Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда ўтган йил ёшлар иккита қотиллик жинояти содир этган

Самарқандда ўтган йил ёшлар иккита қотиллик жинояти содир этган

Олтита оғир тан жароҳати етказиш, 2 та номусга тегиш, 70 та ўғирлик, 8 та талончилик, 1 та босқинчилик, 70 та фирибгарлик, 3 та товламачилик, 15 та безорилик, 3 та транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари ҳам 2018 йилда Самарқанд шаҳри ёшлари томонидан содир этилган.

Албатта, ушбу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан камайган. Аммо ёшлар иштирокида битта бўлса ҳам жиноят юзага келиши ўша навниҳол, унинг ота-онаси учун фожиа, жамият учун иллат.

Самарқанд ветеринария-медицинаси институтида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси доирасида ўтказилган учрашувда Самарқанд шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бундай йўлга кириб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Бу жараёнда таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳуқуқ тартибот идоралари, ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотларнинг ўрни ҳақида сўз юритилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий ўқув юртлари ва ёшлар иттифоқи масъул ходимлари ўтган йилги кўрсаткичларни таҳлил этиб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, шаҳардаги тунги клуб ва интернет кафелар фаолиятини тартибга солиш, ўқувчи ва талаба ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадларда фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ишини жонлантириш лозимлиги таъкидланди.


Киритилган вақти: 28/01/2019 20:21.   Кўрилганлиги: 960
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-otgan-yil-yoshlar-ikkita-qotillik-jinoyati-sodir-etgan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.