Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ОҒИР ТУРМУШ ШАРОИТИДА ЯШАЁТГАН АЁЛЛАРГА КЎМАК БЕРИЛДИ

САМАРҚАНДДА ОҒИР ТУРМУШ ШАРОИТИДА ЯШАЁТГАН АЁЛЛАРГА КЎМАК БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 80 та ногиронлик аравачаси, 80 та эшитиш мосламалари ва 80 та бошқа реабилитация воситалари топширилди.

Тадбирда вилоятимизда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидландики,  жорий йилнинг биринчи чорагида 229 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. 120 нафари 1 декабрга қадар арзон уй-жой билан таъминланади. 804 нафар боқувчисини йўқотган оналар ҳамда 1511 нафар тўлиқсиз оилада тарбияланаётган болаларга моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги 533 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.


Киритилган вақти: 09/05/2019 09:18.   Кўрилганлиги: 479
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-ogir-turmush-sharoitida-yashayotgan-ayollarga-komak-berildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.