Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда маҳалла билимдонлари танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Самарқандда маҳалла билимдонлари танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Самарқандда “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ўтказилаётган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.



Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда анъанавий ўтказилиб келинаётган мазкур танлов маҳаллалар тарихини ўрганиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, ёшларнинг бу борадаги билим ва тушунчасини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Танловнинг қуйи босқичи барча туман ва шаҳарларда юқори савияда ташкил этилиб, унда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат жамоалар қатнашди. Улар орасидан сараланган 16 жамоа вилоят босқичида синовдан ўтди. Дастлаб, ўқувчилар ўзлари истиқомат қилаётган маҳалла тарихи ҳақидаги билимини иншолар танловида намоён этди. Шунингдек, фуқаролар йиғинининг бугунги ҳаёти, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида лавҳалар, фотоальбомлар тайёрлади. Миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди. 

– Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ёшларни юксак маънавиятли, касб-ҳунарли этиб камолга етказиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими раиси Ш.Йўлдошев. – “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Мазкур танлов ҳам бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. 

Булунғур туманидаги “Каптархона” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Кабутар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Тайлоқ туманидаги “Қавчинон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Шодлик” жамоаси, учинчи ўринга Пайариқ туманидаги “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Порлоқ” жамоаси сазовор бўлди. Танловда фаол иштирок этган жамоалар қўшимча номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Ғолиб Ҳасанов


Киритилган вақти: 30/01/2017 18:33.   Кўрилганлиги: 349
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-mahalla-bilimdonlari-tanlovining-viloyat-bosqichi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг