САМАРҚАНДДА ЖИНСИ ШИМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

“8 Март” масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил қилинган “Afrosiyob jeans” корхонасида жинси матодан болалар, эркаклар ва аёллар шимлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Мамлакатимизда мазкур йўналишда биринчи бўлган ушбу корхона фаолиятини йўлга қўйиш учун 2,5 миллион доллар ҳисобида маҳаллий инвестиция жалб қилинди. Бугунги кунда 150 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхона ишчиларининг асосий қисмини касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташкил қилади.

Айни пайтда маҳсулот хомашёси Туркия ва Ҳиндистондан келтирилмоқда. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қолган барча ишлари корхонанинг ўзида амалга оширилаяпти.

Корхонада бу йил жинсидан тайёрланадиган барча турдаги кийим-кечакларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Айни пайтда маҳсулот экспортини амалга ошириш учун маркетинг ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ, жорий йилдан МДҲ давлатларига маҳсулот экспортини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

А.Исроилов


Киритилган вақти: 08/01/2015 18:31.   Кўрилганлиги: 913

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг