Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда иссиқлик манбаи тикланади

Самарқандда иссиқлик манбаи тикланади

Вилоят «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси ва Финляндиянинг «FCG Desing and Engineering Ltd» компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

Таъкидланидки, 2018-2022 йиллар давомида Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш, иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича техник лойиҳа ишлаб чиқилган.

– Кўп қаватли уйларнинг аксарият қисмида ички иссиқлик узатиш тармоқ ва ускуналари ишламаётганлиги сабабли “Иссиқлик манбаи” қуввати 40 фоизга тушиб қолган, - дейди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари ¤.Абдуллаев. – Эндиликда қозонхоналардан бошлаб, аҳоли хонадонларигача бўлган барча жиҳозлар модернизация ва реконструкция қилинади. Марказлашган ҳолда иссиқлик энергияси билан таъминловчи 11 марказий иссиқлик узатувчи қозонхона, 26 та локал қозонхоналар шулар жумласидан.

Шунингдек, яна 49 та кичик локал қозонхона қуриш, 146, 5 километр тармоқларни реконструя қилиш 853 та кўп қаватли уйларни ички иссиқлик узатиш тармоқларини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган. Мазкур ишлар учун жаҳон банкининг 88,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи сарфланади. 


Охирги ўзгариш: 27/04/2017 18:14.   Кўрилганлиги: 1374
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-issiqlik-manbai-tiklanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.