Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ АСОСЧИСИ МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ АСОСЧИСИ МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда Ислом Каримов ўқишлари тадбири ўтказилмоқда. Бугун Cамарқанд Давлат Университетида “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусида илмий анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва уни барқарор ривожланиш йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олган ҳолда, шунингдек унинг хотирасини абадийлаштириш ишларини давом эттириш мақсадида ташкил этилган анжуман иши икки шўъбада олиб борилди. Ялпи мажлис ва шўъбаларда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва мустаҳкамланиши, халқаро алоқаларни ривожлантиришда Ислом Каримовнинг қатъиятли сиёсати, беқиёс ўрни ва роли ҳақидаги 30 га яқин маърузалар тингланди.


Киритилган вақти: 30/04/2019 17:19.   Кўрилганлиги: 501
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-islom-karimov-davlat-mustaqilligining-asoschisi-mavzusida-ilmiy-anjuman-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.