Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда илк марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

Самарқандда илк марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари самарқандлик шифокорлар билан биргаликда 

вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ноёб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди. 

Бу ҳақда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар буйрак трансплантацияси опарецияси юртимизда фақатгина Тошкент шаҳрида Республика шоишилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилар эди.
Қарийб уч соат давом этган, Самарқанддаги илк буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Булунғурлик 31 ёшли О.Хўжақулов анча йиллардан буён буйрак етишмовчилиги билан оғриб келар эди. Бугун унга укаси М.Хўжақулов бир буйрагини берди. Энг муҳими, ҳар икковининг ҳам аҳволи яхши ва улар тиббий стандартлар асосида шифокорлар назоратида.
Операция столига ётқизиладиган яна бир бемор 19 ёшли Шохсанам Шоназаровадир. У бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан курашиб келади. Хатто, аҳволи оғирлашиб борганлиги боис 2010 йилда унда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, чап буйраги олиб ташланган. Салкам бир йилдан буён Шохсанам мунтазам равишда гемодиализ муолажасини олишга мажбур бўлган. Ҳозирда Шоҳсанамнинг онаси Ш.Саломова барча текширувлардан ўтказилиб, таҳлилар натижасида унинг соғлом эканлиги қайд этилгани боис қизига донорлик қилаяпти.
Кейинги бемор Шерзод Болиев. Ҳозирда Шерзод ҳам жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўрмоқда. Иштихоннинг “Охунбобоев” ҚФЙда яшовчи 19 ёшли бемор ярим йилдан буён гемодиализ аппаратига “боғланиб” яшаётган эди.
Ш.Болиевга онаси С.Худаярова бир буйрагини беришга қарор қилган. У жарроҳлик амалиётидан сўнг фарзанди Шерзодбекнинг ўзи танлаган соҳасида ютуқларга эришиб, жамиятда ўз ўрнини топишини истайди.

Киритилган вақти: 10/06/2021 21:03.   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-ilk-marta-buyrak-kochirib-otkazish-amaliyoti-bajarildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.