Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ИЛК БОР ТЎХТАТИЛГАН ЮРАКДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ БАЖАРИЛДИ

САМАРҚАНДДА ИЛК БОР ТЎХТАТИЛГАН ЮРАКДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ БАЖАРИЛДИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилган алоҳида эътибор натижасида 2018 йил апрель ойида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиохирургияси бўлими ташкил этилган эди.

Бўлимни тажрибали, малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Москвадаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси илмий марказида фаолият кўрсатаётган уч нафар юртдошимиз ишга таклиф этилди ҳамда уч нафар вилоятимизда фаолият олиб бораётган мутахассислар хорижда малака ошириб келишди. Натижада ўтган йил ушбу мутахассислар томонидан вилоятимиз бўйича туғма юрак нуқсони бор беморлар рўйхатга олиниб, уларнинг 82 нафарида юракда ёпиқ кардиожарроҳлик операциялари ўтказилди. 

Бўлимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бу ерда мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш учун замонавий шароит, имкониятлар яратиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан 8 турдаги тиббий асбоб-ускуналар ва 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ эвазига сунъий қон айлантириш аппарати олиб келиб ўрнатилди.

    Мазкур янги ускуна ёрдамида юракни тўхтатган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси илмий марказида ишлаб тажриба орттирган ва айни пайтда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тиббиёт фанлари номзодлари Мақсуд Саидов ва Икром Маллаев раҳбарлигида амалга оширилди.

     Бўлмачалараро тўсиқ нуқсони ва қоринчалараро тўсиқ нуқсони бўлган икки турдаги юрак пороги операцияси муваффақиятли ўтди.

     Яқин кунларда бўлимда яна ўн нафар бемор болаларда ушбу ноёб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 15/01/2019 21:09.   Кўрилганлиги: 996
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-ilk-bor-toxtatilgan-yurakda-jarrohlik-amaliyoti-bajarildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.