
Ёшлар маркази биносида вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчи аёлларнинг форуми ўтказилди.
Форумда Ўзбекистон Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчи аёлларни ҳарбий хизматга чақиришдаги талаблар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Форум ишида миллий армиямиз сафларида масъулиятли, ташаббускор ёшларни бирлаштириш, ҳарбий хизматчилар фаоллигини ошириш, аёл ҳарбий хизматчиларда хизмат вазифасини ўташ чоғида юзага келаётган муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Намунали хизмат кўрсатган аёллар муносиб тақдирланди.
Ҳокимлик ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.