Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ИККИНЧИ ЛИГА МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ

САМАРҚАНДДА ИККИНЧИ ЛИГА МАВСУМИ ЯКУНЛАНДИ

«Динамо» марказий стадионида футбол бўйича иккинчи лига чемпионати финал ўйини ва йил давомида ўтказилган футбол мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят иккинчи лига чемпионатининг финал ўйинида Каттақўрғон туманининг«Каттақўрғон» ва Нарпай туманининг 

«Зирабулоқ» футбол жамоалари куч синашди.Муросасиз кечган баҳсда 4:5 ҳисоби 

қайд этилиб, «Зирабулоқ» футболчиларнинг қўлибаланд келди ва вилоят кўчма кубоги соҳиби бўлди.

Сўнгра вилоят футбол ассоциациясининг 2018 йил якунларига бағишланган маросимбўлиб ўтди

Унда «Болалар лигаси», «Ёшлар лигаси»,

«Яшил майдон маликалари», вилояткубоги ҳамда вилоят иккинчи лига биринчилиги 

мусобақаларида беллашган жамоалартақдирландиэнг яхши ўйинчилар рағбатлантирилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.       

***

ТАЭКВОНДО

Спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Биз, ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида таэквондо ИТФ бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг бошқа вилоятларидан келган таэквондочилар ҳам беллашди. Мусобақа якунида вилоятимиз ёшлари биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўрин Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳри ёш спортчиларига насиб этди.

***

МУАЙТАЙ

Самарқанд туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида муайтай бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.

Муросасиз кечган беллашувда Самарқанд тумани муайтайчилари биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ. 


Охирги ўзгариш: 24/10/2018 23:25.   Кўрилганлиги: 679
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-ikkinchi-liga-mavsumi-yakunlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.