САМАРҚАНДДА – ҲАШАР

Наврўз байрами олдидан ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашарининг биринчи куни вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида уюшқоқлик билан ўтказилди. 

Мазкур тадбир эрта тонгдан вилоятнинг барча ҳудудида бошланиб, унда корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари, маҳаллалар аҳли, ёшлар ҳамда нуронийлар фаол қатнашди.

Байрамлар, тўй-маросимлар олдидан атроф-ҳудудни ободонлаштириш авлоддан авлодга ўтиб келаётган эзгу қадрият, миллий анъаналардан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 мартдаги фармойишига мувофиқ Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз байрами олдидан халқимизнинг ушбу катта шодиёнага тайёргарлиги ифодаси, дейиш мумкин.

Куннинг биринчи ярмида олинган маълумотларга кўра, ҳашарда 652 мингдан зиёд самарқандликлар қатнашди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан 1 минг 657 гектар майдон ободонлаштирилди, 912 километр масофадаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Олти юзга яқин техника воситалари жалб қилинган ҳолда 1 минг 311 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари тегишли жойларга чиқарилди. 500 дан ортиқ қабристон ва йигирмадан ортиқ зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.


Бу йил Ватанимиз мустақиллигига йигирма тўрт йил тўлиши муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган хайрли ташаббус – “Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига 24 туп кўчат” шиори вилоятимизда ҳам қўллаб-қувватланди.

Барча маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, боғ ва хиёбонлар, аҳоли хонадонларида кўчат ўтқазиш тадбирлари давом этмоқда. Бугунги ҳашарда ҳам шаҳар ва қишлоқларда 435,5 минг тупдан зиёд манзарали, қарийб 274 минг туп мевали дарахт, 411,5 минг туп гул кўчатлари ўтқазилди.


Ҳашарнинг биринчи кунида вилоятдаги 1 минг 159 нафар якка-ёлғиз кекса ва ногиронларнинг уй-жойлари таъмирланди. 440 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига 52 миллион сўмликдан зиёд мурувват ёрдами кўрсатилди.

Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари хонадонларига бориб, уларнинг уй юмушларига кўмаклашилди. 65 нафар фахрийга етти миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоятда умумхалқ ҳашари қизғин давом этмоқда.




Киритилган вақти: 14/03/2015 18:51.   Кўрилганлиги: 1104

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг