Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ЭНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

САМАРҚАНДДА ЭНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

Ҳар бир инсон оилада камолга етади, ҳаётни оила орқали англайди ва улғайиб ўзи ҳам яна бир оила эгаси бўлади.

Жамият оилалардан таркиб топади, ундаги муҳит жамиятда ҳам ўз ифодасини топади. Шунинг учун ҳам юртимизда оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллалардаги ибратли оилаларни аниқлаш ва улардаги ҳаёт тарзини бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш, бой ҳаётий тажрибага эга оилалар эгаларининг тажрибасини ёшлар ўртасида тарғиб этиш мақсадида “Ибратли оила” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Танловда ғолиблар билан бирга ҳар бир оиланинг энг устувор қадрият, ғоясидан келиб чиқиб, уларга ўзига хос ном берилиб рағбатлантирилиши таъминланмоқда.

Бу йилги танловнинг Самарқанд вилояти босқичида Нуробод туманидаги Қурбоновлар оиласи энг маданиятли оила, нарпайлик Норбоевлар энг зукко, Пахтачидан Рустамовлар меҳнатсевар, тойлоқлик Жабборовлар ораста, Қўшработдаги Файзиевлар намунали, Иштихон туманидаги Жумаевлар маърифатли оила деб баҳоланди.

Танловнинг вилоят босқичида Паст Дарғом тумани Гумбаз маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Норматов ва Обод Тожиева оиласи энг ибратли оила, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Каттақўрғон шаҳридаги А.Нарзуллаев оиласи иккинчи, ургутлик Аҳтамовлар оиласи учинчи ўринни эгаллади.


Киритилган вақти: 13/08/2019 18:29.   Кўрилганлиги: 130
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-eng-ibratli-oilalar-malum-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг