Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ДХМ АБИТУРИЕНТЛАРГА МОБИЛЬ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

САМАРҚАНДДА ДХМ АБИТУРИЕНТЛАРГА МОБИЛЬ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси олий ўқув юртига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларни рўйхатга олиш хизматини энди мобиль восита орқали ҳам амалга оширмоқда.

Жорий йилда давлат хизматлари марказлари орқали республикамиздаги бешта олий ўқув юрти – Қорақалпоқ давлат университети, Самарқанд давлат университети, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Фарғона давлат университетига абитуриентлар рўйхатга олинмоқда. Бу йил абитуриентлар ҳар йилгидан кўплиги ва қабул комиссияларида навбатлар кўпайиб кетгани сабабли 9 июль кунидан бошлаб марказларда 24 соатлик режимда бу хизматни кўрсатиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида кейинги икки кун давомида туман ва шаҳарлардаги ДХМлар орқали 4200 дан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди. Бугундан абитуриентларни рўйхатга олишда кўп навбат кузатилаётган жойларда давлат хизматлари кўрсатишга мослаштирилган автобуслар орқали ҳам давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Бу автобусда бир вақтнинг ўзида уч нафар абитуриентни рўйхатга олиш имконияти мавжуд. Таълим муассасасини аввалги йилларда битирган абитуриентлар тўлайдиган тўлов ҳам шу ернинг ўзида қабул қилинмоқда. Айни пайтда автобус орқали Университет хиёбонида ёшларга хизмат кўрсатилмоқда.

 


Киритилган вақти: 12/07/2019 14:08.   Кўрилганлиги: 397
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-dxm-abiturientlarga-mobil-xizmat-korsatishni-yolga-qoydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.