Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА “БУЮК КЕЛАЖАК” ХАЛҚАРО НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНДДА “БУЮК КЕЛАЖАК” ХАЛҚАРО НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Самарқанд вилояти, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари раҳбарлари,

бошқарма ва идоралар, олий ўқув юртлари вакиллари ҳамда “Буюк Келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти экспертлар кенгаши аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси ташкил этилган мазкур давра суҳбатида дунёнинг турли мамлакатларида, хусусан АҚШ, БАА, Гонконг (Хитой), Бельгия, Австрия, Россия, Қозоғистон, Данияда фаолият юритаётган, асли Ўзбекистонлик бўлган “Буюк Келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг экспертлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини вилоят ҳокими кириш сўзи билан очди.

Кун тартибида:

  1. “Standart chartered bank”нинг иқтисодий санкциялар бўйича минтақавий маслаҳатчиси Алишер Раҳматуллаев ва Tezcard компанияси рахбари Азиз Ахмедовлар Самарқанд шаҳар жамоатчилик транспорти фаолиятини такомиллаштириш, жамоатчилик транспорти ва туристик хизматлар учун замонавий электрон тўлов тизимини автоматлаштириш, туристик худудларда wi-fi зоналарини ташкил этиш ҳамда корхоналарда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш каби масалалар бўйича тақдимот ўтказишди;
  2. Хитойдаги “Cube Design Shenzhen” халқаро архитектура компанияси лойиҳалар менеджери ва архитектори, “Tata design print” корхонаси асосчиси Тахмина Турдиалиева, Япониянинг Кейо университети илмий тадқиқотчиси, доктор Умид Абидхаджаевлар  шаҳарни ривожлантириш режасини лойиҳалаш, инфратузилма лойиҳаларини баҳолаш бўйича тақдимот ўтказишди. Тақдимот якунида самарқандлик ёш архитектор ва дизайнерларнинг Хитойдаги “Cube Design Shenzhen”  архитектура компаниясида малака оширишларини йўлга қўйиш бўйича ҳам ўз таклифларини билдиришди;
  3. Қозоғистоннинг ТОО “FinHouseCapital” компанияси раҳбари Тоштемир Хайдаров, АҚШнинг капитални бошқариш “Seventy2 Capital LLC” компаниясининг молиявий аналитиги Наби Тоғаев, Белгиянинг “CARE CSR LTD” компанияси асосчиси ва директори Малика Шарипова, АҚШнинг “Stantop” компанияси асосчиси Умид Мадаминовлар вилоятда муниципал облигацияларни чиқариш орқали хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро худудий рейтинглар олиш, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ва такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда корпоратив ижтимоий масъулиятнинг роли каби масалалар бўйича ўз тақдимотларини ўтказишди;
  4. Москвадаги “Payswiff CIS LLC” компанияси бош директори Рустам Усманов давлат ва тижорат ташкилотлари учун iVoice технологияси асосида яратилган сунъий интеллектни жорий қилиш тажрибаси тўғрисида ахборот бериб, ушбу тизимнинг афзалликларини ўз тақдимотида кўрсатиб берди.

Ўтказилган тақдимотлар бўйича вилоят ҳокими ва ўринбосарлари А.Шукуров, О.Ходжаев, Б.Нуруллаевлар, соҳа мутасаддилари И.Ҳамраев, С.Ахмедов, Б.Тўраев, З.Атамуратов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини ва муносабатларини билдиришди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида бугунги кунда чет давлатларда илмий изланиш, тадқиқотлар олиб бораётган вилоят тараққиёти ва ривожланишига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз томонидан он-лайн режимда ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар орқали ҳам фикр, мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Билдирилган фикр, мулоҳазалар ва таклифлар экспертлар томонидан давра суҳбати иштирокчиларига билдирилди.

Шу билан бир қаторда телеграм мессенджерида “Самарқанд буюк келажак” номли гуруҳ ташкил этилди. Мазкур гуруҳга хорижий давлатларда илмий-тадқиқот ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган 50 нафарга яқин Самарқандлик ёшлар бирлашишди ҳамда ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилди.  

Давра суҳбати якунида вилоят ҳокими вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар муҳокамасида иштирок этиш учун вилоятга келган экспертларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг таклиф ва ғоялари Самарқанд вилоятининг тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши ва бундай учрашувларни, ўзаро тажриба алмашиш, ўрганиш, алоқаларни ҳар тарафлама кенгайтиришни таъкидлади.


Киритилган вақти: 04/08/2019 22:54.   Кўрилганлиги: 241
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-buyuk-kelajak-xalqaro-nodavlat-notijorat-tashkiloti-ekspert-kengashi-vakillari-bilan-davra-suhbati-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.