Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА БУЮК ҲОФИЗ ҲОЖИ АБДУЛАЗИЗ АБДУРАСУЛОВ УЙ-МУЗЕЙИ ОЧИЛАДИ

САМАРҚАНДДА БУЮК ҲОФИЗ ҲОЖИ АБДУЛАЗИЗ АБДУРАСУЛОВ УЙ-МУЗЕЙИ ОЧИЛАДИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов (1855-1936 й.)нинг Регистон майдони яқинидаги ҳовлисида уй-музейини ташкил этишга киришилди.

Бир асрдан кўпроқ вақт илгари қурилган бу ҳовлида ҳофиз ва бастакор ўзининг энг сара қўшиқларини яратган, ижро этган. Дарвоқе, бир неча йил Юнус Ражабий Ҳожи Абдулазизга қўшиқларни басталаш ва нотага туширишда ёрдам берган.
Ҳовли йиллар давомида қўлдан қўлга ўтиб ташландиқ ҳолга келган. Шу сабабли вилоят ҳокимлиги уй эгаси билан келишиб, уларни бошқа манзилга кўчириб, бу ерда буюк ҳофизнинг уй-музейини очишга қарор қилди.
Бугун маданият ходимлари ва ижодкор зиёлилар билан ушбу ҳовлига ташриф буюриб, музей қурилишини тезлатиш, аҳоли қўлида Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловга оид бўлган экспонат ва ҳужжатларни йиғиш, “Шарқ тароналари” фестивали куни бу маърифат масканини ишга тушириш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудга ташриф давомида “Кўк гумбаз” мажмуасини реконструкция қилиш, ҳудудини ободонлаштиришга ҳам келишиб олинди.
 

Охирги ўзгариш: 23/05/2019 07:56.   Кўрилганлиги: 513
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-buyuk-hofiz-hoji-abdulaziz-abdurasulov-uy-muzeyi-ochiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.