
Жорий йилнинг 9 ойи якуни билан вилоятдаги 450 та экспортёр корхоналар томонидан 208,9 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш олтинчи сессиясида ахборот берилди.
Ахборотда қайд этилишича, экспорт бўйича топшириқ ижроси 100,5 фоизга ёки 0,9 миллион долларга ортиғи билан бажарилиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 157,0 фоизга оширилган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 70 та янги корхоналар экспортга жалб қилиниб, улар томонидан 10,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Шу билан биргаликда 4 турдаги янги товарлар (болалар таглиги, пластик қувурлар, инкубацион тухум, хаштаг) экспорти ўзлаштирилган. Экспорт географияси эса 4 та давлат (Славакия, Кипр, Жазоир, Марокаш)га кенгайган.
Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш, хорижий инвестиция киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда хорижий ҳамкорлар топиш мақсадида 653 нафар тадбиркорни чет элдаги ҳамда 1475 нафар тадбиркорларга Ўзбекистондаги 22 та кўргазма, бизнес форум, семинар ва ҳамкорлик учрашувларида иштирок этишига кўмаклашилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.