Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР УМРА ЗИЁРАТИГА КЕТДИ

САМАРҚАНДДА БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР УМРА ЗИЁРАТИГА КЕТДИ

Самарқанд вилоятининг бир гуруҳ отахону онахонлари муқаддас Умра сафари учун Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Мавсумнинг дастлабки зиёратчилари даставвал Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги биносида тўпланишди. Уларга муқаддас сафар қоидалари ҳақида тушунча берилди. Зиёратчилар ҳурмат-эҳтиром ила автобусда Тошкентга кузатиб қўйилди.

Зиёратчиларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов раҳбарлик қилмоқда.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ.


Киритилган вақти: 12/11/2018 18:32.   Кўрилганлиги: 635
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-bolajak-hojilar-umra-ziyoratiga-ketdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.