Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА БИРИНЧИ МАРТА ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИ БОШЛАНМОҚДА

САМАРҚАНДДА БИРИНЧИ МАРТА ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИ БОШЛАНМОҚДА

Президентимиз Самарқандга ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашар экан, буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ташкил этиш ташаббусини билдирган эди.

Мана, орадан қисқа вақт ўтиб, Самарқанд шаҳрида илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан фалакиёт илми султони бўлган юртдошимиз номидаги халқаро олимпиада ўтказиладиган бўлди.

19-23 июнь кунлар бўлиб ўтадиган мазкур олимпиадада Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар – физика ва астрономия фанларидан 3 нафардан ўқувчи қатнашиши белгиланган. Олимпиада назарий ҳамда экспериментал босқичда ўтказилиб, материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган. Қатнашчилар ўзлари хоҳлаган тилларда синовдан ўтадилар.

Ўқувчилар билими дунёнинг таниқли халқаро экспертлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг профессор-ўқитувчилари, юртимизнинг тажрибали олимлари, амалиётчи ўқитувчилардан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланади.

Ғолиблар ва совриндорлар ташкилий қўмита томонидан олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Ўзбекистондан қатнашган халқаро олимпиада ғолиблари эса олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ушбу халқаро олимпиада тарихимизнинг янги саҳифаси бўлиб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида нуфузи тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, бундай танлов ўқувчилар ўртасида халқаро олимпиадаларда муваффақиятли қатнашиш кўникмасини мустаҳкамлаб, уларнинг халқаро даражада истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ёшларнинг физика ва астрономия фанларини чуқур ўрганишга қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, танлов давомида иштирокчиларга юртимизнинг туризм салоҳияти намойиш этилиб, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар уюштирилади, турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 20/06/2018 19:34.   Кўрилганлиги: 875
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-birinchi-marta-xalqaro-fan-olimpiadasi-boshlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.