Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА БИРИНЧИ ҲАРБИЙ ГАЗЕТА ЧОП ЭТИЛДИ

САМАРҚАНДДА БИРИНЧИ ҲАРБИЙ ГАЗЕТА ЧОП ЭТИЛДИ

Самарқанд шаҳрида Марказий ҳарбий округи нашри – “Сарҳад” ҳарбий газетасининг илк сони чоп этилди.

Ҳарбий газетанинг илк нашрида мудофаа соҳасидаги очиқлик сиёсати яққол кўзга ташланади. Чунки 1-2 саҳифаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унинг ўринбосарлари ҳақидаги биографик маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга, 8 саҳифалик газетада қонунчиликдаги янгиликлар, Марказий ҳарбий округ ҳудуди, ташкил топган санаси, вазифалари, Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларидаги ҳарбий қисмларда ўтказилган турли хил тадбирлар, болажонлар учун қизиқарли ўйинлар, намунали ҳарбийларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур ҳарбий газета Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда “Сарҳад МЧЖ”нинг “Сарҳад” газетаси бош муҳаррири ўртасида имзоланган меморандум асосида нашр этилмоқда.

Интернет фойдаланувчилари мазкур нашр билан Марказий ҳарбий округ расмий сайти ҳамда телеграмм каналида танишиб боришлари мумкин.


Киритилган вақти: 04/08/2019 19:25.   Кўрилганлиги: 284
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-birinchi-harbiy-gazeta-chop-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.