Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА БЕПУЛ WI-FI ЗОНАЛАР ҚАЕРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ?

САМАРҚАНДДА БЕПУЛ WI-FI ЗОНАЛАР ҚАЕРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3609-сон қарорига асосан

Самарқанд вилоятидаги қуйида келтирилган 13 та объект атрофида бепул (1 Мбит/с гача) ва пулли (10 Мбит/с гача) Wi-Fi зоналари ташкил этилди:

  • Регистон майдони;
  • Самарқанд халқаро аэропорти;
  • Темирйўл вокзали;
  • Ҳазрати Хизр масжиди;
  • “Афросиёб” музейи;
  • “Амир Темур” мақбараси;
  • “Хўжа Дониёр” мақбараси;
  • “Шоҳи Зинда” ансамбли;
  • М.Улуғбек расадхонаси;
  • “Бибихоним” мажмуаси;
  • Ал-Бухорий мажмуаси;
  • “Сиёб” бозори;
  • М.Улуғбек автошохбекати

Ҳозирги кунда Wi-Fi зоналари сонини ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Юқорида кўрсатилган объектларда Wi-Fi га уланганда, фойдаланувчига бепул ва пулли Wi-Fi тармоғига уланиш таклиф этилади.

Фойдаланувчи бепул тармоқни танласа, унга 30 секундли реклама ролиги кўрсатилади, ушбу роликни кўриб бўлгандан сўнг бепул Интернет тармоғидан фойдаланиши мумкин. Интернетга уланиш тезлиги 1 Мбит/с гача бўлади.

Агар фойдаланувчи пулли Интернетга уланмоқчи бўлса, унда унга Интернет тармоғидан фойдаланиш давомийлиги вақти таклиф этилади. Фойдаланувчи 1, 3, 9, 24 соат ва 1 ҳафта давомида Интернет тармоғидан фойдаланишлардан бирини танлайди, уларнинг нархи ҳам турлича бўлиб, мос ҳолда 1000, 2000, 4000, 6000 ва 24000 сўмни ташкил этади.

Фойдаланувчи ўзига керакли тарифни танлаб, тўловни Click ёки Payme тизимлари орқали амалга оширади ва Интернет тармоғига уланади. Ушбу ҳолатда фойдаланувчининг Интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с гача бўлади.


Охирги ўзгариш: 18/05/2019 10:44.   Кўрилганлиги: 359
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-bepul-wi-fi-zonalar-qaerda-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг