
Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармаси ташаббуси билан “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тамойили асосида вилоят банк тизими ходимлари ўртасида китобхонлик ва спорт-соғломлаштиришни кенг оммалаштириш мақсадида
“Олий тафаккурда сарҳад йўқ” шиори остидаги интеллектуал ва спорт мусобақаларига старт берилди.
9 июль куни ушбу мусобақалар доирасида Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Марказий банк кубоги-2019” мусобақасининг стол тенниси бўйича баҳслар бўлиб ўтди.
Унда Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси, инкассация бошқармаси ҳамда вилоятдаги 18 та тижорат банкларида фаолият юритаётган 40 нафар ходим ўзаро беллашишди. Якунда Марказий банк вилоят бош бошқармаси, «Ориент финансбанк», Ипак йўли банкининг «Умар» минтақавий филиали, «Ипотекабанк», «Агробанк», «Азия альянс банк» ходимлари самарқандлик банкчилар орасида стол теннисида тенгсиз эканликларини кўрсатишди.
Шунингдек, Марказий банк вилоят бош бошқармаси катта залида 100 нафардан зиёд банкчилар ўртасида шахмат ва шашка бўйича 64 та катакчалар устида қизғин “юриш”лар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.