
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Самарқанд шаҳри (Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби)да
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 20 сентябрь куни “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом-она, соғлом-бола” шиори остида вилоят “Аёллар спорт фестивали” бўлиб ўтди.
“Аёллар спорт фестивали” да ҳар бир шаҳар ва тумандан 30 нафардан жами 500 нафардан ортиқ (Туман-шаҳар босқичларида 1168 нафар хотин-қизлар иштирок этди) хотин-қизлар спортнинг 7 та тури бўйича ўзаро беллашишди. Спортнинг шахмат, 25-35 ёш 36 ва ундан катталар ўртасида,
50 метрлик масофага тусиқлар оша югуриш, волейбол, 25-34 ёш 35 ва ундан катталар учун стол тенниси, енгил атлетиканинг 4 та тури бўйича 25-35 ёш
36 ва ундан юқори ёшдагилар, гимнастрада, дартс 45 ёш ва ундан юқори ёшдаги аёллар ўртасида ўтказилди.
Бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида ҳам спортни ривожлантириш ва тарғиб этиш, уларнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлишларини таъминлаш мақсадида юртимизда хотин-қизлар ўртасида спортнинг барча турлари бўйича мамлакат ва халқаро миқиёсда бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Унда аёллар иштироки ва салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида энг кўп совринли ўринларни қўлга киритган мусобақа иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Жумладан спортнинг волейбол туридан Пахтачи тумани жамоаси, стол тенниси бўйича Самарқанд шаҳар жамоаси вакили, Шахмат бўйича Жомбой ва Ургут тумани вакиллари, Дартс бўйича Каттақурғон шаҳар, 50 метрлик масофага тусиқлар оша югуриш бўйича Нуробод ва Булунғур тумани, енгил атлетика турида Иштихон ва Ургут тумани вакиллари фахрли биринчи ўринни олишган бўлса, гимнастрада бўйича энг яхши натижани Нарпай тумани вакиллари қўлга киритишди.
Шунингдек “Аёллар спорт фестивали” мусобақасида “ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ЖАМОА”, “ҒАЛАБАГА БЎЛГАН ИШОНЧИ УЧУН”, “ЭНГ МАҲОРАТЛИ ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ИНТИЛУВЧАН ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ШИДДАТЛИ ЖАМОА” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Манба samjtsb.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.