Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

САМАРҚАНДДА АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 “Оила” илмий тадқиқот маркази фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва вилоят ҳокимлиги  ҳамкорлигида

“Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида Самарқанд ва Жиззах вилоятидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ахборот хизматлари ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди.
Ташкил этилган мазкур ўқув-семинарда агентлик масъуллари ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва коммуникация университетининг профессор-ўқитувчилари маҳорат дарсларини ўтишди.
Семинар давомида ахборот хизматининг мақсад ва вазифалари, ташкилот имижи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали усуллари, брифинглар ўтказиш ва бошқа масалалар ҳақида назарий дарслар ва амалий машқлар ўтказилди.


Модераторлар томонидан ўтиб берилган мастер класлар иштирокчиларнинг касбий фаолиятида зарурлиги билан ҳам мазкур семинар аҳамиятли бўлди.


Киритилган вақти: 29/08/2019 17:03.   Кўрилганлиги: 733
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-axborot-xizmati-xodimlari-uchun-seminar-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.