Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА АВТОМОБИЛСИЗ КУН ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?

САМАРҚАНДДА АВТОМОБИЛСИЗ КУН ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида хафтанинг жума кунлари “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ва ҳар ойнинг учинчи жумаси “Автомобилсиз кун” акцияси бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Бошқарма бошлиғи А.Носиров журналистларга йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида маълумот берди.

Таъкидланишича, ўтган даврда вилоят бўйича содир этилган жами йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 тага камайган. 53,3 минг нафар фуқароларга янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари тарқатилган бўлса, шундан 1713 таси Пастдарғом туманида синов тарзида ташкил этилган давлат хизматлари маркази орқали берилган.

Самарқанд шаҳрининг 73 та чорраҳасига кузатув камералари ўрнатилиб, яна 63 та шундай ускуналар ўрнатиш бўйича жойлар аниқланмоқда.

Вилоятда йилига 25 минг автотранспорт воситаси кўпайиши сабаб  тирбандлик келиб чиқаётгани, айниқса, катта йўлларга ўрнатилган махсус муляжлар ва тезликни ўлчагич мосламалари ҳайдовчи ҳушёрлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Анжуман якунида ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” ва ҳар ойнинг учинчи жумаси “Автомобилсиз кун” акцияси бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга келишиб олинди.

 

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 20/09/2018 19:30.   Кўрилганлиги: 870
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-avtomobilsiz-kun-qachon-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.