Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА АДАБИЁТ КУНЛАРИ

САМАРҚАНДДА АДАБИЁТ КУНЛАРИ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Жаҳон шоирлари конгресси аъзоси Азим Суюн таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Адабиёт кунлари” тадбирлари бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан пойтахтдан ташриф буюрган таниқли адабиётшунос ва ижодкорлар иштирокида Пайариқ туманидаги маданият ва истироҳат боғида китоб байрами ўтказилди.

Туманнинг Накурт қишлоғидаги 39-умумтаълим мактабида шоирнинг қишлоқдошлари, синфдошлари ҳамда ўқувчилар иштирокида давра суҳбати, мушоира ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Навоий ва Жомий ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.

Олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, иқтидорли ўқувчи-талабалар жам бўлган концерт залидаги учрашув чинакам адабиёт байрамига айланди.

Адабиётшунос олим, профессор Иброҳим Ғафуров, публицист Сайди Умиров, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, профессор Қозоқбой Йўлдошев, ижодкорлар Хосият Бобомуродова, Фармон Тошев ва бошқалар шоирнинг табиатга, ҳаётга муҳаббат ғоялари, фалсафий мушоҳадага лиммо-лим ижоди хусусида сўз юритди.

Тадбирда шоирнинг она табиатга, шу табаррук тупроққа, унинг меҳнатсевар, фидойи инсонларига чуқур эҳтиром ифодаланган шеърларидан намуналар ўқилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

 

Абдуғофур Шерхолов.

 


Охирги ўзгариш: 28/04/2018 09:12.   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-adabiyot-kunlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг