
САМАРҚАНД (Turon24) – Самарқанд вилоятидаги ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг 65 минг нафар 10, 11-синф ўқувчисига 50 дан ортиқ касб ўргатилмоқда.
Бу ҳақда вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азиз Насимов маълум қилди. Вилоятдаги 22 та касб-ҳунар коллежи ҳамда 8 та умумтаълим мактабининг педагог ва усталари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида 25 октябрь куни Сартепа туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Аёллар сартароши”, “Тикувчилик”, “Мобиль телефон устаси” ва бошқа касблар бўйича ўқув амалий ва кўргазмали семинарлар ташкил этилди.
Машғулотларда инновацион таълим технологияларини жорий этишга урғу берилди. Шу куни Самарқанд озиқ-овқат касб-ҳунар коллежида ҳам “Миллий таомлар ошпази” йўналиши бўйича тренинг ўтказилди.
“Илм-фанни ўрганаётган ўқувчи учун касб-ҳунар сирларини эгаллаш босқичига ўтиш осон кечмайди, – деди бошқарма бошлиғи А.Насимов. – Бугунги тадбирлар шу маънода аҳамиятли бўлиб, ўқувчиларни касбга йўналтириш кўникмаларини оширишга хизмат қилади”.
Ушбу тадбирлар Самарқанд вилоятида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими ҳамда вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари: машғулотларда инновацион таълим технологиялари” мавзусидаги ўқув-амалий семинарлар доирасида ташкил этилмоқда.
Маълумот учун: ҳозирга қадар ҳудуддаги олтита касб-ҳунар коллежида шундай семинар-тренинглар ташкил этилди.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.