Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда 6 ойда қарийб 3 триллион сўм кредит ажратилди

Самарқандда 6 ойда қарийб 3 триллион сўм кредит ажратилди

Вилоятдаги тижорат банклари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойида 2 триллион 989 миллиард 565 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. 

Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 358 миллиард 748 миллион сўмга ёки 12 фоизга кўплигини кўрсатмоқда. Ажратилган кредитлар жисмоний шахсларга 1 триллион 16 миллиард 233 миллион сўмни, юридик шахсларга 1 триллион 973 миллиард 333 миллион сўмни ташкил этди.

Жумладан, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган 386 та лойиҳага 1 триллион 449,5 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Маблағнинг 224,9 миллиард сўми 2020 йилнинг биринчи ярмида ишга тушиши белгиланган 123 та лойиҳалар ҳисобига тўғри келади.

Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш дастурлари доирасида 8086 та лойиҳага 249 миллиард 416 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, 911 та кам таъминланган оилага 9 миллиард 346 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида ажратилган кредитлар ҳисобига вилоятда 5148 та янги иш ўрни яратилди.


Киритилган вақти: 16/07/2020 10:15.   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-6-oyda-qariyb-3-trillion-som-kredit-ajratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.