Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА 4,3 МИЛЛИАРД СЎМЛИК АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ УНДИРИЛДИ

САМАРҚАНДДА 4,3 МИЛЛИАРД СЎМЛИК АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ УНДИРИЛДИ

Кейинги пайтда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг салмоқли қисми алимент ундируви ва моддий таъминлаш билан боғлиқ ижро ҳужжатларига оид бўлмоқда.

Шу сабабли ўзаро келишмовчиликлар туфайли ажрашиб кетган оилаларни яраштириш, уларда соғлом муҳитни қарор топтириш мақсадида бир қатор давлат жамоат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Сектор раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, фуқаролик ишлар бўйича судлар судьялари, имом-хатиблар бошқа масъул идоралар вакиллари биргаликда алимент тўловчилар, қарздорлар ва унидирувчилар иштирокида учрашувлар ўтказилиши ижобий натижаларни бермоқда.

Нотинч, ажрашиш учун мурожаат қилган ёки ажрашган оилалар, алимент тўловчилар ҳамда уларнинг собиқ турмуш ўртоқлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларни яратиштириш чоралари кўрилмоқда. Бу тадбирлар давомида жорий йилда вилоят бўйича 394 та оила яраштирилди.

Қидирувда бўлган 18 нафар қарздорлар топилиб уларга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги қарорлар бекор қилинди. Қарздорлардан жами 4,3 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан икки ойдан ва ундан ортиқ вақт мобайнида бўйин товлаб келган 91 нафар қарздорга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар қўзғатилди. Эътиборлиси, тарғибот тадбирлари натижасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари 523 тага камайишига эришилди.


Киритилган вақти: 30/06/2019 21:10.   Кўрилганлиги: 818
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-43-milliard-somlik-aliment-pullari-undirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.