
Самарқанд туризм шаҳри. Йилдан-йилга сайёҳлар оқими кўпайиб, хизматлар сифатини яхшилашга, меҳмонхоналар фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж ошиб бормоқда.
Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 880 ўринли 100 та меҳмон-уйлар фаолият юритмоқда. Йил бошида меҳмон-уйлар сони 23 та бўлиб, сайёҳларнинг меҳмон-уйларга бўлган талаби туфайли улар сони ошиб бормоқда. Чунки аксарият меҳмонларнинг ташрифдан мақсади шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини кўриш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш билан бирга анъаналаримиз, урф-одатларимиз, маданиятимиз ва яшаш тарзимиз билан танишишдан иборат.
Меҳмон-уйлар эса айнан шу имкониятларни тақдим этади ҳамда Самарқанд брендини ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. Шунингдек, йил якунигача яна 50 та меҳмон-уйлар очилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.